Олий лиганинг 13-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси “Навбахор” ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” ҳимоячиси Сарваржон Жўраев ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

— Ўйинга жиддий ҳозирлик кўрган эдик. Ўзбекистон кубоги баҳсида “Бухоро” га мағлуб бўлган эдик. Бугунги ўйинда муҳлисларимизга бу шунчаки тасодиф бўлганлигини исботламоқчи эдик ва бунга эришдик. Олдинда бизни оғир ўйинлар кутаяпти. Диққатимизни ушбу ўйинларга қаратамиз. Ғалаба билан барча муҳлисларимизни табриклайман — дейди Жўраев.

 

“Сўғдиёна”матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *