Олий лиганинг 13-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси “Навбахор” ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг “Навбаҳор” ҳимоячиси Тохир Шамшитдинов беллашув борасида ўз фикрларини билан ўртоқлашди.

-Бу баҳсга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Мақсадимиз сафардан уч очко билан қайтиш эди. Аммо “Сўғдиёна”нинг бугунги ўйиндаги ғалабага бўлган иштиёқи баланд эди. Менимча, “Сўғдиёна” бугунги баҳсда ғалабага ҳақли эди. Ўйинда хато ва камчиликларимиз бор. Эътиборимизни “Олмалиқ” жамоасига қарши бўлиб ўтадиган беллашувга қаратамиз ва ўйинда ғалаба қозониб, муҳлисларимизни хурсанд қиламиз. “Сўғдиёна” жамоасининг кейинги ўйинларига омад тилайман.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *