«Навбаҳор» бош мураббийи Илҳом Мўминжонов «Сўғдиёна»га қарши ўйинда қуйидаги фикрларни билдирди:
«Ўйлашимча кимда ғалаба қозонишга бўлган истак кўпроқ бўлса, бугун ўша мақсадига эришди. Жамоам ўзини кўрсата олмади. Бизда шиддат кўринмади. «Сўғдиёна» бор кучини майдонда сарфлаб, уч очкога чанқоқлигини билдирди. Биринчи бўлимда мезбонларнинг иккита зарбаси голга айланди. Ҳимоячиларимизнинг қўпол хатолари натижасида бу голлар келиб чиқди.
Учрашувнинг иккинчи ярмида берган кўрсатмаларимдан сўнг улар ишончли ўйнашди. Иккинчи таймда яратилган вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Равшан Хурсанов хисобни қисқартирди. Ҳозирги кунда чемпионат доирасида бир ойдан буён муваффақият қозонмаяпмиз. Йигитларни руҳий жихатдан бироз ёрдам берамиз. Кейинги турда биз «Олмалиқ» билан ўйин кутиб турибди. «Сўғдиёна»га навбатдаги ўйинларда омад тилайман. «Навбаҳор» эса хатолардан керакли хулосалар чиқариб, 14- турга пухта тайёргарлик кўради», — деди Мўминжонов.