Ўзбекистон Олий Лигасининг 13 – туридан ўрин олган яна икки учрашув якунига етди. Унда «Сўғдиёна” ўз майдонида «Навбаҳор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 

«Сўғдиёна» таркибида Санжар Рашидов ва Достон Абдураҳмоновлар голларга муаллифлик қилишган бўлса, «лочинлар» ҳужумчиси Равшан Хурсанов 84 — дақиқада ҳисобни қисқартиришга эришди.

Навоийдаги баҳсда эса тажрибали футболчи Артур Геворкян ва Отабек Зокировлар «Қизилқум»нинг ғалаба тўпларини киритишди.

«Сўғдиёна» — «Навбаҳор» 2:1

Голлар: Санжар Рашидов (35), Достон Абдурахмонов (45+1) — Равшан Хурсанов (84).

«Сўғдиёна»: Эшбўтаев Шохрух, Қулматов Сардор, Исроилов Азамат, Урунов Ғулом, Рашидов Сардор, Қобилов Сухроб, Махмудов Алишер, Тошпўлатов Ихтиёр, Баходиров Қахрамон, Жураев Сарвар, Эминов Сардор (90+2 Суннатилла Мамадалиев).

«Навбаҳор»:  Асилбек Аманов, Аббос Отахонов (Равшан Хурсанов), Ойбек Қиличев, Дилшод Жабборов, Илҳом Бойдедаев (Мансур Саидов), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Азиз Турғунбоев (Тоҳир Шамситдинов), Неманья Йованович.

Огоҳлантиришлар: Ғулом Ўрунов (88) — Дарко Станоевич (82), Равшан Хурсанов (86)