“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
-Аввало, барчангизни келаётган Рамазон ҳайити билан табриклайман. Ғалаба мухлисларга муносиб совға бўлди, деб ўйлайман. Тўғри, бир-бирига ўхшамаган таймлар гувоҳига айландик. Лекин футболчиларимизга ҳам осон эмас. Ҳар уч кунда ўйнашга тўғри келмоқда. Шундай бўлса-да, ғалаба қозонганимиз айни муддао бўлди.