Олий лиганинг 15-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилади.

Ёшлар лигаси баҳси 24 июнь куни соат 18:00 “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб ўйини 25 июнь куни соат 19:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

«Сўғдиёна» — «Бухоро» учрашувини Валентин Коваленко бошқариб боради.

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), С. Улфатов (Тошкент вил.), О. Тўйчибоев (Фарғона)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов

Чипталарни стадион кассаларидан сотиб олишингиз мумкин.

«Сўғдиёна» матбуот хизмати