Куни кеча “Сўғдиёна” стадионида клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан  биринчи давра якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни клуб президенти Маҳмуджанов Ўктамжон Исмаилович олиб борди. У ўз сўзида клубнинг  биринчи даврадаги қониқарсиз натижалари ва дарвозабонларни тайёрлашдаги камчиликлар борасида сўз юритди.

Йиғилиш давомида дарвозабонларда етарли маҳоратни шакллантиролмаганлиги натижасида  жамоа дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев истеъфога чиқарилди.

Клубнинг муваффақиятсиз натижалари ва биринчи даврани 13-ўринда якунлагани учун бош мураббий Даврон Файзиев ўз аризасига кўра вазифасидан озод қилинди.

Шу билан бирга, футболчилар Дадажон Маматқулов, Омон-биик Халилов ва дарвозабон Сарвар Каримов билан тузилган шартнома муддатидан аввал бекор қилинди.

Жамоага янги мураббий изланмоқда.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

 

3 комментариев для “Сўғдиёна: Навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди

  1. Албатта ўзгаришлар бўлиши табий эди. Сўғдиёна футбол клуби раҳбарияти аниқ чоралар кўрмас экан. Иккинчи даврада шармандали ҳолатлар бўлиши табиий эди. Сайтда клубдаги ўзгаришлар, жамоанинг руҳий ҳолати, таркибдаги ўзгаришлар, клубнинг олдига қўйган вазифалари, ўйинларга таёргарликлар хусусида аниқ маълумотлар бериб борилса яхши бўлар эди. Сайтдаги маълумотлар ҳеч кимни қониқтирмайди. Матбуот хизмати фаоллиятини ҳам жонлантириш керак.

Обсуждение закрыто