Жиззах вилоятининг бош жамоаси «Сўғдиёна» Зоминдаги йиғинини давом эттирмоқда. Машғулотлар асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган.

Жамоага «Обод» нинг 3 нафар футболчилари келиб қўшилди. Сардор Қаххоров,Ширинбой Абдуллаев ва Шерзод Жалиловлар жамоа билан бирга йиғинда қатнашмоқдалар.

Жамоани расман 3 нафар футболчи тарк этгани ҳақида маълум қилган эдик. Ғулом Урунов,Достон Абдурахмонов,Суннатилла Мамадалиевлар жамоа билан дўстона хайрлашди ва эндиликда улар ўз фаолиятини бошқа клубларда давом эттирадилар. «Сўғдиёна» ПФК уларнинг фаолиятига омад тилайди ва меҳнатлари учун миннатдорчилик билдиради

«Сўғдиёна» матбуот хизмати