“Сўғдиёна” ўринбосарлари асосий таркиб ўйинчилари каби иккинчи давра учун тайёргарликни Зомин тоғ ён бағирларида ўтказишди. Анвар Алматов бошчилигида жамоа тайёргарликни давом эттирмоқда.

-Жамоа ўринбосарлари олдида мавсумни 8 ўринда якунлаши мақсад қилинган. Ҳозирда эътибор маҳаллий ёшларга қаратилган бўлиб,давралар оралиғида иккинчи лиганинг ёш ва маҳоратли футболчилари сараланиб олинади -дейди ўринбосарлар жамоаси мураббийи Анвар Алматов.

Иккинчи давра бошлангунга қадар, ўринбосарлар жамоаси бир нечта ўртоқлик учрашувларни ўтказади. Шулардан бири ,эртага 15 июль куни соат 17:00 да биринчи лига жамоаси “Ғаллаорол” га қарши бўлиб ўтади. Баҳс “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *