Жамоа иккинчи давра учун пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, эртага ўз майдонида «Зомин” га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Ўйин  соат 17:30 да «Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади. «Сўғдиёна» кўк, меҳмон жамоа эса оқ рангли формада майдонга тушади.
Айни пайтда жамоа ёрдамчи мураббий Диёр Файзиев қўл остида иккинчи даврага тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Машғулотлардан олинган фотосуратларни клубимизнинг Телеграмдаги расмий каналида томоша қилишингиз мумкин.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати