Бугун “Сўғдиёна” жамоаси ўз қароргоҳида биринчи лига жамоаси “Зомин”ни қабул қилди. Мазкур ўртоқлик учрашувида “Сўғдиёна” нинг қўли баланд келди. Даставвал жамоа қўйидаги таркибда майдонга тушди.

Ҳакамлар: Шерзод Қаюмов, Феруз Ғаниев ,Муҳаммад Аъзамов.

1-бўлим:  Музаффар Абдуллаев, Элёр Орифов, Сардор Қулматов, Жавлон Гусейнов, Сардор Қаххоров, Ғайрат Умиров, Сардор Эминов, Сарвар Жўраев, Азамат Исроилов, Шерзод Жалилов, Ихтиёр Тошпўлатов.

Ўйиннинг 35 дақиқасида Ғайрат Умировнинг узатмасидан сўнг Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобни очди. 1:0  Бироз ўтмай, зоминликлар  посбони Азамат Исроиловга қўполлик ишлатилди  ва ҳакам пенальти белгилади.  Афсуски, дарвозабон Музаффар Абдуллаев ушбу имкониятдан фойдалана олмади. Шу тариқа баҳснинг биринчи бўлими якунланди.

Беллашувнинг иккинчи бўлимида ўйинни мезбонлар ўз қўлларига олишди. Иккинчи бўлимда жамоа қўйидаги таркибда майдонга тушди.

2-бўлим: Ширинбой Абдуллаев, Рустам Аъзамов , Сардор Қулматов, Жавлон Гусейнов, Сардор Қаххоров, Сухроб Қобилов, Санжар Рашидов, Алишер Махмудов, Иззатилла Абдуллаев, Қахрамон Баходиров, Шохрух Достонов.

Ўйиннинг 60 дақиқасида Иззатилла Абдуллаевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбасидан Алишер Махмудов томонидан узатиб берилган тўпни Шохрух Достонов голга айлантира олди 2:0.

Бироз ўтиб яна бир жарима зарбасини ҳимоячи Жавлон Гусейнов голга айлантирди ва натижада ҳисобни янада йирик кўринишга олиб келди 3:0

Баҳснинг 63-дақиқасида Иззатилла Абдуллаевнинг ажойиб узатмасидан Қаҳрамон Баходиров моҳирона фойдаланди ва ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келди.

Қахрамон Баходиров меҳмон жамоа футболчисига нисбатан қўпол ҳаракати учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва “Сўғдиёна” дарвозаси томонга пенальти белгиланди ва зоминликлар  имкониятдан унумли фойдаланди. 4:1

75 — дақиқага келиб Сардор Қаххоровнинг моҳирона ошириб берган узатмасидан Қаҳрамон Баходиров фойдаланди ва ўйинда дубль қайд этилди. 5:1

81-дақиқада Рустам Азамов Сардор Қаххоровнинг узатмасидан кейин ҳисобни йирик 6:1 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа ўйин 6:1 ҳисобида якунланди.

Ўйинда шахсий сабабларга кўра Умид Қодиров иштирок эта олмади.

Мазкур учрашувга оид фотосуратларни ТЕЛЕГРАМ каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати