Аввал маълум қилганимиздек ,жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев ўз аризасига биноан клубни тарк этганди. Жамоани ёрдамчи мураббий Диёр Файзиев бошқариб келаётганди. Клуб рахбарияти Диёр Файзиевни жамоага вақтинчалик бош мураббий этиб тайинлади.

Шу билан бирга , Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида янги мураббий иш бошлади. Мухлисларга яхши таниш бўлган Зоҳид Нурматов эндиликда жамоада ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритади ва у футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига маъсул бўлади. 53 ёшли мутахассис бунгача олий лиганинг “Насаф”, “Динамо”, “Гулистон”, “Навбаҳор” ҳамда “Андижон” каби жамоаларида Баҳром Ҳакимов ва Бахтиёр Ашурматовга ёрдамчи мураббий сифатида асссисентлик қилган. Қўқонлик мураббийнинг сўнгги иш жойи “Андижон” эди. Ўтган йили май ойида ўз аризасига кўра, “бургутлар” билан хайрлашишга қарор қилган Нурматов бунгача ҳеч бир жамоада кўриниш бермай келаётганди.
Биз янги мураббийимизга жамоамиз равнақига ўз ҳиссасини қўшишида, куч-қувват ва омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

 

“Сўғдиёна” матбуот хизмати

2 комментариев для ““Сўғдиёна” мураббийлар штабида ўзгариш

  1. Истиқболли лойиҳалардан умидвормиз

Обсуждение закрыто