Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Швейцариянинг “Empower Sports” компанияси билан ҳамкорликда Олий Лига учрашувларини тўғридан-тўғри Mycujoo.tv сайтида трансляция қилиш бўйича шартнома имзоланди.

Ўйинларни онлайн трансляция қилиш бўйича Олий Лига клублари вакилларига тегишли семинар ҳам ўтказилиб, трансляция учун барча керакли қурилмалар – камера, телефон ва роутерлар топширилди.
Эртага, 5 август куни Олий Лига иккинчи даврасига старт берилади. 16-турдан ўрин олган учта учрашув Mycujoo.tv сайтида тўғридан-тўғри намойиш этилади. “Сўғдиёна”-“Бунёдкор” ўйини ҳам сайтида тўғридан-тўғри намойиш этилади. 6 август, якшанба 19:00 “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” — https://mycujoo.tv/ch/296?id=7827
“Сўғдиёна” матбуот хизмати